Ёш қиличбозлар баҳси шиддатли ўтмоқда
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича U-13 тоифасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда.
«Пахтакор» спорт мажмуасидаги қиличбозлик залида ташкил этилган мусобақанинг илк кунида шпага бўйича жамоавий ва яккалик баҳслари ўтказилди. Жамоавий беллашувларда ўғил болалар орасида Бухоро, қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи ўриндан жой олди.


Ўзбекистон кубоги доирасидаги шпага йўналишининг яккалик баҳсларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жами 90 нафарга яқин қиличбоз иштирок этди. Унда Муҳаммаджон Каримқулов ва Зарина Ҳамробоева олтин медаль соҳибига айланди.
Ушбу мамлакат кубоги 8 июнь кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА