Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш полвонлар мамлакат кубогида куч синашмоқда
21:50 / 2021-10-08

Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз белбоғли кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвон ғолиблик учун курашмоқда. Мусобақанинг тантанали очилишида Боғдод тумани ҳокими Восилжон Назаров ва бошқалар ёш полвонларни қутлаб, уларга омад тилади.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мамлакат кубогида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларининг 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев ЎзА