Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш полвонлар Бош прокурор кубоги учун гиламга тушмоқда
11:40 / 2025-06-15

Сурхондарё вилоятида маҳаллалар ёш полвонлари ўртасида Бош прокурор соврини учун спортнинг миллий кураш тури бўйича туман ва шаҳар мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Олтинсой туманида бўлиб ўтган саралаш беллашувларида икки мингдан ортиқ ёш ўзаро куч синашди. Унда ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг туман босқичида қизлар 57, 63, 70, +75 вазн тоифасида, ўғил болалар 66, 73, 81, 90, +90  вазн тоифасида гиламга тушди.  

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувда 66 килограмм вазн тоифасида Нурбек Жўраев, 73 килограмм вазнда Давлат Тўрахонов, 81 килограмм вазн тоифасида Фахриддин Мелиқулов, 90 килограмм вазнда Самандар Камолов, 90 килодан ортиқ вазн тоифасида Маъруф Қодиров фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги мусобақада 57 килограмм вазнда Шодия Абдимуродова, 63 килограмм вазн тоифасида Маржона Пирназарова, 70 килограмм вазнда Дилрабо Ҳайиталиева, 75 килодан ортиқ вазн тоифасида Гулноза Жўраева биринчи ўринга сазовар бўлди.  

[gallery-23913]

Ғолиб ёш полвонлар спортнинг миллий кураш тури бўйича Бош прокурор кубоги учун ўтказиладиган мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этишга йўлланма олди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири