Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ўқитувчилар уюшмасининг илк форуми бўлиб ўтди
17:24 / 2026-01-21

Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан бугун Гулистон шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Гулистон филиалида Вилоят ёш ўқитувчилар уюшмасининг биринчи форуми бўлиб ўтди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур форумни ташкил этиш ҳамда “Вилоят ёш ўқитувчилар уюшмаси”ни тузиш ташаббуси Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева томонидан илгари сурилган бўлиб, ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланди.

–  Ушбу ташаббусимизнинг вазирлик томонидан қўллаб-қувватланиши биз учун катта куч ва юксак мотивация бўлди, –  дейди Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева. –  Шу боис бугун илк маротаба, республикада биринчилардан бўлиб Вилоят ёш ўқитувчилар уюшмасининг форумини ташкил этдик. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу тадбир ёш педагогларни бирлаштириш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади. Агар ушбу ташаббус ўз самарасини берса, келгусида бундай форумларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу эса таълим тизимида ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ислоҳотлар жараёнига фаол жалб этишда муҳим қадам бўлади.

Форум вилоятимизда фаолият олиб бораётган ташаббускор ва изланувчан ёш ўқитувчиларни бир майдонга жамлаб, уларнинг касбий салоҳиятини янада оширишга қаратилди. Хусусан, тадбир ёш педагогларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, замонавий педагогик тажрибаларни оммалаштириш, илғор ташаббус ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, шу орқали таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш каби устувор мақсадларга хизмат қилди.

Шундан сўнг форум иштирокчилари учун вилоятимиздаги тажрибали тренерлар иштирокида амалий ва назарий ўқув машғулотлари ташкил этилди. Уларда замонавий таълим методлари, инновацион ёндашувлар, самарали дарс жараёнларини ташкил этиш, ўқувчилар билан ишлашнинг янги усуллари бўйича фикр ва тажрибалар ўзаро алмашилди.

Форум доирасида очиқ мулоқотлар, тажриба алмашиш сессиялари ҳамда мотивацион чиқишлар ўтказилиб, ёш педагогларнинг таклиф ва ташаббуслари атрофлича муҳокама қилинди. Бундай мулоқотлар ёш ўқитувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг касбий ўсиши учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилди.

Форум доирасидаги энг муҳим ва қувончли лаҳзалардан бири ёш педагогларни эътироф этиш маросими бўлди. Вилоятимизда фаолият юритаётган 50 нафар ёш ўқитувчига Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда фахрий устозлар томонидан тантанали тарзда Ёш ўқитувчилар уюшмаси аъзоси кўкрак нишонлари топширилди. Ушбу эътироф ёш педагогларга бўлган ишонч, уларнинг фидокор меҳнатига берилган юксак баҳо ва рағбат ифодаси сифатида баҳоланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири