Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш олимларнинг ютуқлари
09:18 / 2021-05-28

Ёш олимларнинг илмий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон шаҳрида “Замонавий дунёда илм ва таълим” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтганди. Анжуманда Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон, Украина, Молдовия ва Туркия давлатларидан 1200дан ортиқ ёш олим иштирок этишди.

Тошкент давлат транспорт университети Транспорт тизимлари бошқаруви факультетининг 3-босқич талабаси Нозимжон Назиров ушбу МДҲ давлатлари ёш олимлари ўртасида ўтказилган халқаро танловда эътироф этилди.

Танлов натижаларига кўра, Н. Назировнинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда -1 ўринга муносиб деб топилди. Нозимжон шу кунга қадар Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби ва республика танловлари совриндори бўлган.  

Шунингдек, анжуман доирасида ўтказилган “Ёш олим–2021” танловида Тошкент давлат транспорт университетидан яна бир вакил – Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш кафедраси ассистенти Азизжон Қаюмов фаол иштирок этиб, танловнинг “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги илм ва таълим ривожланишига қўшган ҳиссаси учун” медали ҳамда биринчи даражали диплом ва “Энг яхши ёш олим-2021” анжумани тўплами билан тақдирланди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларидаги илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА