French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш олимлар – ўзбек илм-фанининг келажаги (+видео)
18:10 / 2023-12-23

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида фаолият юритаётган 40 дан ортиқ илмий ташкилотларнинг ҳар бирида ҳар куни илм-фаннинг қайсидир жиҳатларига оид ўзига хос янгиликлар яратилади. Академия олимлари сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Ёшларнинг илмий тадқиқотини қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ёш олимлар” саҳифасида Фанлар академияси математика институти директор ўринбосари, физика-математика фанлари доктори, профессор Аброр Худойбердиев ижоди ҳақида сўз юритамиз.                                

Аброр Худойбердиевнинг илмий изланишлари ҳозирги кундаги замонавий алгебра масалаларига бағишланади. Олимнинг сўзларига кўра, фундаментал алгебра масалалари, мактабда ўрганган алгебраик масалалардан  фарқ қилади.    

– Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, мактабда биз асосан арифметик амаллар яъни қўшиш, кўпайтириш билан ишлаймиз, – дейди А.Худойбердиев. – Ҳозирги фундаментал алгебраларда эса ҳар хил соҳада физика, биология, химия, иқтисодий масалалардан математик тилга ўгирилган объектлардан фойдаланилади.    

Улар ўртасида турли хил амаллар бажарилиб, ўша амаллар ёрдамида маълум бир шартларни қаноатлантирадиган объектлар алгебра деб номланади.    

Менинг асосий қиладиган ишим, замонавий алгебралардан бири  Лейбниц алгебра назарияларини ўрганишга бағишланган. Бу ерда қайси шартни қаноатлантирувчи алгебра синфи мавжуд, уларни қандай турлари бор, деган масалаларни ўрганиб, бир қатор илмий изланишлар натижаларини олганман.    

Шу пайтгача биз ишлаб келган алгебраларнинг аксариятида битта бинар амал киритилган бўлар эди. Асосан, шу турдаги алгебралар билан ишлаган эдик. Лекин ҳозирги кунга келиб битта эмас, бир нечта бинар амал киритилган алгебралар бутун дунёда фаол ривожланиб бормоқда.    

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/QOIY8MsRm98?si=PM1pKvr-eKodNS_X" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Иккита ёки ундан ортиқ бинар амал киритилган алгебралар билан ҳам бир қатор илмий тадқиқотлар олиб бормоқдамиз.

Ҳозирги кундаги замонавий алгебралардан олинган натижалар физика, химия, биология ва иқтисодий масалаларни ечишда татбиқ қилиниши мумкин.    

Н.Раҳмонова, А.Содиқов (видео), ЎзА