Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш олималар жамият тараққиётида фаол
18:12 / 2026-02-13

Андижон давлат педагогика институтида “Келажак олималари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Институт профессор-ўқитувчилари, ёш олималар, иқтидорли талаба қизлар иштирок этган тадбир очилишида сўз олган институт ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гуландон Ғаниева мамлакатимизда бугунги кунда талаба-қизлар илмий изланишлари, инновацион лойиҳалари, ижодий ишлари ҳамда тадқиқотлари билан ўз салоҳиятларини намоён этаётганлиги, илм-фан ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади. 

[gallery-27644]

Давра суҳбатида ёш олималар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, мазкур йўналишдаги илғор тажрибалар, касбий фаолиятдаги ютуқлари хусусида сўз юритилди. Шунингдек, замонавий билимларни чуқур эгаллаш, тизимли илмий тадқиқотлар олиб бориш ва соҳалар кесимида инновацион янгиликлар яратиш долзарб вазифалардан эканлиги қайд этилди. Айниқса, фан ва технология, таълим, иқтисод ҳамда ижтимоий соҳаларда қиз ва аёлларнинг фаол иштирокини кенгайтириш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Тажрибали олималар томонидан ёшларга аниқ мақсад сари интилиш, илмий изланишларнинг аҳамияти, самарали натижаларга эришиш, бу йўлдаги меҳнат ва масъулият бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.