Ёш оғир атлетикачимиз Осиё чемпионати ғолибига айланди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида давом этаётган қитъа чемпионатида Ўзбекистон полвонлари ўз истеъдодини намойиш этишни бошлади.
U20 ёш тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Диёрбек Рўзметов чемпионатнинг -71 килограмм вазнида даст кўтаришда 142 кило, силтаб кўтаришда 177 кило ва икки кураш натижасига кўра 319 килограмм тошни бўйсундирган ҳолда Осиё чемпионатининг 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига сазовор бўлди.


Ушбу вазнда истеъдодини намойиш этган ёш спортчимиз Бобурмирзо Ёқубов даст кўтаришда 139 килограмм билан бронза медалини қўлга киритгани мамлакатимиз ёш спортчиларининг халқаро мусобақаларда ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА