Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш офицерларнинг нигоҳида қувонч, қадамида ишонч мустаҳкам
21:22 / 2025-06-21

Ватан хизматига шайланиш, юртга қалқон бўлиш йўлида етук ақл, жисмоний ва руҳий тайёргарлик талаб этилади. Мана шу йўлда матонат билан илм олиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган ёш офицерларнинг яқинлари нигоҳида қувонч, ўзларининг қадамида ишончни кўриш мумкин.

Бугун Қуролли Кучлар академиясида ёш офицерларнинг навбатдаги битирув маросими ўтказилди. Дастлаб, Умумқўшин факультетини аъло баҳоларга битирган битирувчилар, офицерлар ва Қуролли Кучлар фахрийлар Кенгаши аъзолари томонидан “Билим юрти битирувчиларига шон-шараф монументи”га гулчамбар қўйилди.  

Шундан сўнг, битирувчилар меҳмонларнинг олқишлари ва ҳарбий оркестр садолари остида саф майдонига тантанавор кириб келди.  

Мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов битирувчиларни, ёш офицерларни табриклади. Академияни имтиёзли тамомлаган битирувчиларга диплом ва кўкрак нишонларии берилди.  

Тадбирнинг бадиий қисмида бобомиз Амир Темур сиймосининг гавдаланиши ва курсантларнинг жўр бўлиб куйлаши барчада катта таассурот уйғотди. Айниқса, битирув маросимида ота-оналар ва жажжи болажонларнинг иштироки ҳамда катта ҳаяжони билан байрамни кузатиб туриши маросимга байрамона кайфият улашди.  

Бир сўз билан айтганда, тадбир катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёш офицерларга янада шижоат улашди.  

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси юртимиздаги энг нуфузли олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланиб, ватанимиз ҳимояси йўлида мард, жасур ҳарбий хизматчиларни тайёрлаб бораётган локомотивдир“, дея эътироф этди Мудофаа вазири.  

Тадбирда битирувчиларнинг яқинлари ҳам сўзга чиқиб, фарзандларининг юртга муносиб илм олишларига кўмаклашган устозларига миннатдорлик билдирди.  

“Ёшларимизни қўллаб-қувватлаб, таълим олишларига яратилган шароитларни кўриб қувоняпмиз, фахрланяпмиз. Фарзандларимизнинг тилларини сўзга, қўлларини амалга ўргатган Қуролли Кучлар академиясининг жонкуяр ўқитувчиларига саломатлик тилаймиз“, деди Навоий вилояти, Нурота туманидан неварасининг битирув тадбирига келган Фароғат она Каримова.  

Видеоси қуйида…  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mlz1FWrBpXA?si=N7VJptFkjV4eRgec" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ,  

ЎзА