French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мутахассисларга эътибор
14:36 / 2022-07-22

Мамлакатимизда келажак эгалари – ёшларимиз учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Давлатимиз томонидан шартнома суммаларини тўлаш учун енгиллаштирилган кредитлар, субсидиялар ва бошқа қулайликлар берилмоқда.

“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси раҳбарияти томонидан ёшларнинг билим олишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ёшларнинг олий маълумот олиши учун корхонада фаолият юритаётган билим олишга иштиёқи баланд ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилда олий ўқув юртига ўқишга топширадиган ёшлар учун математика, кимё, рус тили фанларидан корхона ҳисобидан бепул тайёрлов курси ташкиллаштирилиб, 30 нафар ёш ходим ҳар бир фан бўйича ўз билимини оширди.

Яқинда 30 нафар ёш ходим ва корхонада фаолият олиб бораётган 4 нафар ходимнинг фарзанди Тошкент шаҳридаги Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетига ҳужжат топшириб, тест синовларида иштирок этиб қайтди. Ёшларга йўл, меҳмонхона харажатлари корхона ва касаба уюшмалари ҳисобидан  тўлаб берилди. Ушбу имкониятлардан фойдаланган ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказди.

Тест синовларидан шартнома асосида ўқишга кирадиганлар учун яна бир қулайлик яратилди. Яъни шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг ўқиш даврининг барча шартнома суммаси корхона ҳисобидан  тўлаб берилиб, ўқишни якунлагач, корхонада мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш имконияти мавжуд.

Ҳозирги кунда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетида таҳсил олаётган икки нафар талабанинг,  бундан ташқари юртимизнинг бошқа олий ўқув юртларида сиртқи таълим йўналишида шартнома асосида таҳсил олаётган 24 ёшнинг шартнома суммаси корхона ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Ёшларнинг билим олишига эътибор қаратилиши, корхонани етук мутахассислар билан таьминлаш, ишлаб чиқариш кўламининг сифати ошишига, янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш ғояларини илгари суришга замин яратади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА