Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мутахассислар учун муҳим мулоқот майдони
17:27 / 2025-07-25

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси ёш мутахассислар, битирувчилар ва иш берувчи ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни таъминловчи ўзига хос майдон бўлди. Вилоят ҳокимлиги, Миллий банк, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда 300 дан ортиқ иш берувчилар 2 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Фарғона вилоятидаги 9 та олий ўқув юртларини жорий йилда 24 мингдан зиёд ёшлар тамомлади. Мазкур тадбир олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб этишдан иборатдир.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларга, хусусан, олий таълим муассасалари битирувчиларига яратилаётган имкониятлар, уларнинг бандлиги ва келажакдаги барқарор ва самарали фаолиятини таъминлаш учун амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

[gallery-24473]

“TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси  доирасида битирувчи ёшлар учун мавжуд бўш иш ўринлари, тадбиркорлик имкониятлари, шунингдек, “Келажакка қадам”, “Хотин-қизлар тадбиркорлиги” каби дастурлар асосида таклиф этилаётган имтиёзли кредитлар бўйича кўргазма ва тақдимотлар ўтказилди.  

Фарғона давлат техника университети битирувчиси Шохрух Қаюмов ҳам тадбир давомида ўзи ишлаб чиққан ишланмаси билан қатнашди. Унинг таъкидлашича, бу қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожида, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни таъминлашда муҳим омил бўлади.  

Мазкур кўргазма битирувчиларга ўз салоҳияти, иқтидори ва қизиқишларига мос касб танлаш, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар билан яқиндан танишиш ҳамда иш берувчилар билан алоқа ўрнатиш имконини беради.

М.Сулаймонов,  

М.Қодиров(сурат),ЎзА