French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мерганларимиз жаҳон чемпионатидаги натижасини янгилади
15:10 / 2023-07-24

Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 2 та кумуш медални қўлга киритди.

45 та мамлакатнинг 600 нафардан зиёд спортчилари иштирок этаётган мусобақада Вениамин Никитин 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, Муҳаммад Камолов, Илҳомбек Обиджонов ва Вениамин Никитиндан иборат мерганларимиз жамоавий дастурда кумуш медаллар билан тақдирланди.  

Айтиш лозим, ўтган йили Мисрда ташкил этилган жаҳон чемпионатида ҳам ёшларимиз жамоавий дастурда 2-ўрин соҳиби бўлган эди. Бу йил терма жамоамиз аъзолари яккалик дастурда ҳам муваффақиятга эришгани кўрсаткич янгиланганидан далолатдир.  

Ортда қолган мусобақалар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз умумжамоа ҳолатида кучли 15 таликда бормоқда. Медаллар жамғаришда Хитой, Ҳиндистон, Украина, Жанубий Корея давлатлари етакчилик қилмоқда. 

Чемпионат 25 июлга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА