English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш маслаҳатчилар учун маҳорат дарси
11:37 / 2022-11-27

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида Зарафшон шаҳрида “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” тузилиб, Кенгаш аъзолигига 8 нафар фаол, мақсад сари интилувчан, янги билимларни ўзлаштиришни, тажриба ва малака оширишни истаган 16-24 ёш оралиғидаги ёшлар саралаб олинди. Кенгаш аъзоларига Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Болалар ва ёшлар учун 2023 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси” тақдимоти ўтказилди.  

ЮНИСЕФ мутахассислари кўмагида эса Ҳаракатлар режаси доирасида жойларда сўровномалар ўтказиш воситалари, болалар ва ёшлардан фикрларни тўплаш усуллари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция ҳақида интерфаол, савол-жавоб тарзида ахборот тақдим этилди. 

Куннинг иккинчи ярмида ЮНИСЕФнинг "U-Report" платформаси тақдимоти ўтказилди. Бугунги кунда ушбу платформадан 30 дан ортиқ давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ёшлар билан мулоқот қилиш учун фойдаланмоқда.  

Тадбир якунида режалаштирилган ишларни янада самарали ташкил этиш, ёшлар ва маҳаллий ҳокимлик билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Абдували Бўриев, ЎзА.