French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш маслаҳатчилар” кенгаши фаолият бошлади
22:15 / 2021-06-02

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этилган “Ёш маслаҳатчилар” кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Ёш маслаҳатчилар” кенгаши аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман, Ёшлар парламенти аъзолари, кенг жамоатчилик ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этган тадбирда Агентлик қошида ташкил қилинган “Ёш маслаҳатчилар” кенгаши фаолиятига старт бериш, оммалаштириш ҳамда кенгашнинг таркибий тузилмасини тасдиқлаш каби бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида кенгаш раиси, котиби ва ўринбосарлари сайланди.

“Ёш маслаҳатчилар” кенгашнинг асосий мақсад ва вазифаси мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини баҳолашда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ривожи йўлида дахлдорлик руҳида тарбиялаш, ўз тенгдошлари муаммолари ечимини излашда давлат идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ёшлар ташкилотлари фаолиятига амалий кўмак беришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар комиссияси аъзолари томонидан бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати йўналишидаги мавжуд муаммоларни рўй-рост кўтариш, ёшларни қийнаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш орқали тизимли мониторинг ишларини ташкил қилиш – кенгашнинг доимий вазифаси бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Кенгаш томонидан мустақил орган сифатида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бориш бўйича узоқ йиллик стратегик йўналишлар келишиб олинди.

Шунингдек, мамлакат парламенти вакиллари билан биргаликда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сиёсий жараёнларда ёшларнинг ҳақиқий етакчи сифатида намоён бўлишини таъминлайдиган тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини доимий равишда амалга ошириш,пировардида, ёшларнинг қонунчилик ташаббуслари жараёнида фаол иштирокини таъминлашга эришиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Маълумот тариқасида шуни айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори “Ёш маслаҳатчилар” кенгаши раиси ҳисобланади. Кенгашнинг жами тузилмаси доимий равишда 15 кишидан иборат бўлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА