Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон”ларни қандай янгиликлар кутмоқда?
15:28 / 2024-03-26

Саволга Ёшлар ишлари агентлиги мутолаа лойиҳаси мутахассиси Шохсанам Холбоева жавоб берди:

— Сўнгги йилларда республикамизда  китоб мутолааси билан боғлиқ бир қатор тадбирлар амалга оширилиб, адабиётга ошно тутинган ёшлар интилиши ҳам моддий, ҳам маънавий рағбат топмоқда.  

Бунга мисол қилиб “Ёш китобхон” танловини кўрсатишимиз мумкин.

Ҳар йили ушбу танловга қизиқувчилар сони  ортиб бормоқда.  

Мисол учун, 2022 йилда 600 мингдан зиёд, 2023 йилда эса салкам 1 миллион иштирокчи қатнашди.  

2022 йилда 10-14,15-19,20-30 ёш тоифаси бўйича  3 нафар ғолибга Спарк,   2023 йилги танловнинг ёш тоифаси бўйича 3 нафар  ғолибга Кобальт автомобили совға қилинди.  Чунки китобхон  ҳар қандай эҳтиромга муносиб.

“Ёш китобхон” танлови йилдан йилга сайқалланиб боряпти. Бу йилги танловга 1 мартдан старт берилди.  Танловга бир қанча янгиликлар киритишни режалаштирганмиз. Мисол учун танловни бажариш шартлари тартиби ўзгариши яъни қувноқроқ, китобхонларга мос, ёшларбоп бўлиб, замонавий тусга киради.

Ахборот технологиялари имкониятидан фойдаланиб, вилоят босқичини ўтказишда дастурга бироз ўзгартириш киритмоқчимиз.  Бу ҳозирча сир бўлиб турсин.  

Китобхонлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича яқин кунларда китобсеварларни яна хабардор этамиз.

 

Н.Раҳмонова, ЎзА.