Ёш китобхонлар ҳудудий босқичга йўлланма олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида “Ёш китобхон” танловининг маҳаллий босқичлари кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Мазкур танлов ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.
[gallery-27440]
Айтиш ўринлики, жорий йилда танловда иштирок этиш истагини билдириб, вилоятдан 35 минг 680 нафардан зиёд ёш ариза топширган. Саралаш натижасида 468 нафар ўғил-қиз маҳаллий босқичга йўлланма олди.
Маҳаллий босқичда иштирокчилар “Тезкор савол-жавоб” ҳамда “Бадиий асарлар билимдони” шартлари асосида ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказди. Натижада энг юқори балл тўплаган 39 нафар ёш китобхон танловнинг ҳудудий босқичига йўлланма олди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА