Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш китобхонга Президент совғаси – “Спарк” топширилди
15:32 / 2023-02-22

Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ўтказилди.

10-14 ёш тоифасидаги ҳудудий босқич ғолиблари танловнинг якуний босқичида 5 та шарт асосида ўзаро беллашди. “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб”, “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Шеърият” ва “Иншо ёзиш” шарти бўйича иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилди.  

Якуний натижаларга кўра, Навоий вилоятидан Азиза Иброҳимова биринчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси – "Спарк" автомобили соҳибаси бўлди. Иккинчи ўринни қўлга киритган бухоролик Малика Тоҳирова 50 миллион сўм пул мукофоти, учинчи ўрин соҳиби жиззахлик Жасурбек Абдуғаффоров эса 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА