Навоий давлат университети Ахборот ресурс марказида “Ёш китобхон” танловининг Навоий шаҳридаги Хончабоқ маҳалласи босқичи ғолиблари аниқланди.
Унда китобхон ёшлар 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасида ўзаро беллашди.
Халқимиз азал-азалдан китобни қадрлаган, уни авайлаб асраган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланиб, инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришда муҳим ўринга эга. Зеро, китоб ўқиган кишининг маънавияти юксалиб, дунёқараши кенгайиб бораверади.
[gallery-26568]
Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Бу йилги ўтказилаётган танловда вилоят бўйича қарийб 29 минг нафар ёш иштирок этиш истагини билдирган. Маҳалла бўйича эса 120 нафар ёш рўйхатдан ўтган.
Танловда ҳар бир ёш тоифасидаги иштирокчилар низомда белгиланганидек, 25 та тест саволига 15 дақиқа ичида жавоб қайтарди.
Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофотланди. Энди 1-ўрин соҳиблари танловнинг туман босқичида иштирок этади.
Абдували Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари