"Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёш тоифаси бўйича ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган Китобхонлик ҳафталиги доирасида ташкил этилган "Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёш тоифаси бўйича ғолиблари аниқланди.
Муросасиз кечган баҳсларда Тошкент шаҳри вакили Мафтуна Умарова 361,4 балл билан 1-ўринга сазовор бўлди. 326,3 балл тўплаган қашқадарёлик Муниса Норқобилова 2-ўринга лойиқ кўрилди. Танловда кучли учликни Андижон вилоятидан китобхон қиз Дилнавоз Хайитаҳматова якунлаб берди.
1-ўрин ғолибига Президент совғаси — "Спарк" автомобили, 2-ўрин соҳибига 30 миллион сўм ва 3-ўрин соҳибига 15 миллион сўм тақдим этилди.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА