French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон” танлови қизғин давом этмоқда
14:22 / 2025-12-11

Юртимизда миллионлаб китобхонларимиз учун билим майдонини яратган “Ёш китобхон” танлови қизғин давом этмоқда. Танловнинг 2025 йилги мавсумида маҳалла босқичи якунланди. Китобхонлик танловида ўз билимини синаб кўришга бел боғлаган ёшларимиз сони бу йил 950 минг нафарга етди.

Илк босқичда энг юқори натижа қайд этган 27 минг 24 нафар китобхон навбатдаги - сектор босқичига йўлланма олди. Эндиликда улар Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳрида ўтадиган баҳсда ўз маҳоратини намойиш этади.

Танловнинг сектор босқичлари тест асосида ўтказилиб, тест натижаларига кўра секторлар кесимида ҳар бир ёш тоифаси бўйича энг кўп балл тўплаган 3 нафар иштирокчи туман-шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА