Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон” танлови: 15-19 ёш тоифасида ғолиблар аниқланди
14:08 / 2023-02-27

Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифаси ғолибларини аниқлаш учун республика босқичи бўлиб ўтди.

Унга кўра, Самарқанд вилоятидан Марҳабо Маҳкамтошева 378 балл билан биринчи ўринни эгаллаб “Спарк” автомобили соҳибаси бўлди. Андижон вилоятидан Илҳомжон Исроилжонов 268 балл билан иккинчи ўринни олиб, 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.  

Хоразм вилоятидан Маржона Ражаббоева эса 260.7 балл билан учинчи ўринни эгаллади ва 30 миллионни қўлга киритди. Шунингдек, финал босқичида қатнашган барча иштирокчилар 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА