ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Мазкур маънавий лойиҳа аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшлар ва оилаларда адабиётга бўлган меҳрни кучайтириш, мутолаага қизиқтириш мақсадига қаратилган.
Дастлабки босқичларда 10 мингдан зиёд оила танловда иштирок этиш истагини билдирган. Улардан энг билимдон ва китобсевар 14 оила вилоят босқичида ўз салоҳияти ва тафаккурини намоён этиш имконига эга бўлди.
“Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб” синовида ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг бадиий тафаккури, нутқ маданияти ва асар мазмунини англаш даражасини баҳолади.
[gallery-25857]
Исоғалиевлар оиласи биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА