English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш китобхон оилалар аниқланди
12:40 / 2024-10-14

Нурафшон шаҳрида “Ёш китобхон оила” танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг маҳаллий туман-шаҳар босқичлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтди.

Мазкур босқичларда 1 минг 25 та маҳалладан жами 8 минг 470 та ёш оила қамраб олинди. Улардан юқори натижаларни эгаллаган 22 та ёш оила вилоят босқичига йўлланма олди. Бешта ташаббус олимпиадаси доирасида ташкил этилган танловнинг ҳудудий босқичлари иккита, жумладан, тезкор савол-жавоб орқали иштирокчиларга тавсия этилган адабиётларни қай даражада мутолаа қилгани текширилди.  

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний натижаларига кўра, Бўстонлиқ туманидан қатнашган Раимов оиласи биринчи ўринни эгаллади. Оҳангарон шаҳридан Очилов оиласи иккинчи, Чиноз туманидан Мираҳматов оиласи эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.  

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

А.Мусаев,ЎзА.