Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон оила” ва “Мушоира” танловлари ғолиблари аниқланди
13:44 / 2022-06-11

Фарғонада “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон оила” ва “Мушоира” танловларининг вилоят босқичи якунланди.

Унда барча шаҳар ва туманлардан ғолиб бўлган ёш оилалар вакиллари ҳамда ўғил-қизлар иштирок этди. 

Мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, иқтидорлиларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақалари, танловлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Хусусан, бугунги кунда ёшларнинг маънавий оламини юксалтиришда китобхонликнинг ўрни катта. Мазкур танловларнинг ташкил этилиши ҳам китобсевар ёшлар сафини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Вилоят босқичида иштирок этганлар турли шартлар бўйича ўз билимини синовдан ўтказди. 

“Ёш китобхон оила” танловида Олтиариқ тумани “Оқбўйра” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Содиқовлар оиласи юқори балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.

“Мушоира” ижодий танловида эса 26-30 ёш тоифасида Абдулазиз Абдуҳошимов, 20-25 ёш тоифасида учкўприклик Умидабону Ҳасанхўжаева ҳамда 14-19 ёш тоифасида Қўштепа туманилик Нилуфар Эргашева ғолиб бўлди.

[gallery-7538]

М. Сулаймонов, 
М. Қодиров (сурат) ЎзА