French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи якунланди
19:00 / 2025-10-22

Андижон вилоятида ёш китобхон оилалар ўртасида китоб ўқиш маданиятини ошириш, оилавий маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи ўз ниҳоясига етди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган мазкур танлов ёш авлодни бадиий адабиётга бўлган муҳаббатини кучайтириш ва ўқиш маданиятини шакллантиришга муҳим ҳисса қўшмоқда. Танловда Андижон вилоятидан 4 312 та ёш китобхон оила иштирок этиш учун ариза топширган, улар дастлаб туман ва шаҳар босқичларида ўз салоҳиятини намоён этган.

Вилоят босқичида эса 16 та энг муваффақиятли оила ўзаро беллашиб, икки босқичдан иборат синовда ўз билим ва тезкорлик салоҳиятини синашди. Биринчи босқич – “Бадиий асарлар билимдони”да иштирокчилар ўқиган китоблари бўйича билимларини тақдим этган бўлса, иккинчи босқич – “Тезкор савол-жавоб”да 4 та саволга икки дақиқа мобайнида аниқ ва тез жавоб бериш талаб этилди. Ушбу босқичда оила боши ҳамда оила бекаси бирдек масъулият билан қатнашгани алоҳида эътироф этилди.

[gallery-25865]

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Булоқбоши тумани, Кўприкбоши маҳалласидан Махаммаджоновлар оиласи, 2-ўринни Қўрғонтепа тумани, Уч тегирмон маҳалласидан Иминжоновлар оиласи, 3-ўринни Пахтаобод тумани, Олмазор маҳалласидан Қарабоевлар оиласи эгаллади.

Энг юқори балл тўплаган Махаммаджоновлар оиласи танловнинг республика босқичида Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Мазкур танлов нафақат китоб ўқиш маданиятини тарғиб этиш, балки оила аъзолари ўртасида ягона мақсадга эришишга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга хизмат қиладиган муҳим платформага айланмоқда. Китоб эса оилани бирлаштирувчи асосий қадриятлардан бири бўлиб қолмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3QC7lH3ym1o" title="“Yosh kitobxon oila” tanlovining viloyat bosqichi yakunlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА