Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон оила” танловининг туман босқичи якунланди
12:21 / 2025-08-26

Юртимизда ёш оилаларнинг билимли, маънавиятли ва фарзандларига ибрат бўладиган ота-она сифатида шаклланишларида китобнинг ўрни беқиёс. Шу эзгу мақсадда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон оила” танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўз якунига етди.

Ушбу мавсумда танловда 96 мингдан ортиқ ёш оила иштирок этди. Танлов тест синови орқали ўтказилиб, энг юқори балл тўплаган оилалар кейинги ҳудудий босқичга йўлланма олди. Натижада республика бўйича 208 та оила ҳудудий босқич иштирокчиси бўлди.

Танловнинг ҳудудий босқичи сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

Танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги мукофотлар берилади.

Жумладан, 1-ўрин учун Президент совғаси “BYD” электромобили, 2-ўринга 50 миллион сўм ва 3-ўринга 30 миллион сўм берилади.

Барча иштирокчиларга эса 10 миллион сўм ва китоблар тўплами тақдим этилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА