"Ёш китобхон оила" танловининг ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ёш китобхон оилалар ўртасида китоб ўқиш маданиятини ошириш, оилавий маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган “Ёш китобхон оила” танлови ўтказилмоқда.
"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ташкил этилган мазкур танлов ёш авлоднинг бадиий адабиётга бўлган муҳаббатини кучайтириш ва ўқиш маданиятини шакллантиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.

Икки ҳафта аввал старт олган “Ёш китобхон оила” танловининг ҳудудий босқичлари ниҳоясига етмоқда.
Танлов давомида иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартларида ўзаро беллашиб, ўз билим ва зукколигини синовдан ўтказишди.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан республика босқичига йўлланма олган энг китобсевар оилалар номи аниқланди.
Ғолиблар танловнинг финал босқичига йўлланма олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА