Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш китобхон оила” танлови ғолиблари тақдирланди
16:03 / 2024-12-23

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар форуми-2024” доирасида Беш ташаббус олимпиадасининг энг қизиқарли лойиҳаларидан бири – “Ёш китобхон оила” танлови ўз якунига етди.

Ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг республика босқичида  ўз билим ва китобга бўлган меҳрини намойиш эта олган оилалар ғолибликни қўлга киритди.

1 ўрин Хоразм вилоятидан Шомуродовлар оиласига насиб қилиб, 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 2 ўринга Жиззах вилоятидан Сайфуллаевлар оиласи муносиб топилиб, 50 миллион сўм билан ҳамда 3 ўрин Сирдарё вилоятидан Турсуновлар оиласига берилиб, 30 миллион сўм билан мукофотланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА