French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёш китобхон оила" кўрик-танлови
13:12 / 2024-10-12

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш ва шу билан бирга улар интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда адабий муҳит яратиш мақсадида ташкил этилган "Ёш китобхон оила" танловининг Сирдарё вилоят босқичи якунланди.

Танловнинг вилоят босқичида туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган  ёш оилалар  иккита шарт – бадиий асарлар билимдони, тезкор савол- жавоблар асосида ўз билимларини синовдан ўтказди.  

Боёвут туманилик Ортиқбой Самандаров ва унинг турмуш ўртоғи Нигина Самандарова 3-ўринга, Сирдарё туманидан  Дониёр Бобоев ва Юлдуз Бобоевалар 2-ўринга муносиб кўрилган бўлса, 1-ўринни эса Оқолтиндан Жавоҳир Турсунов ва унинг турмуш ўртоғи Моҳинур Исмоилхўжаевалар қўлга киритишди.

Энди улар пойтахтда ўтадиган "Ёш китобхон оила" кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этиб, ўзларининг билим ва салоҳиятини ишга солган ҳолда вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Ғолиб ва иштирокчиларга эса танлов ташкилотчиларининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири