Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ёш китобхон оила” ғолиблари тақдирланди
15:40 / 2021-08-28

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган “Ёш китобхон оила” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди.

Танловнинг тақдирлаш маросимида бирин-кетин иштирокчилар саҳнага таклиф этилди. Биринчи ўринни қўлга киритган Ниёзматовлар оиласи “Спарк” автомабилига, иккинчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри вакиллари– Бешимовлар оиласи 50 миллион сўм ҳамда кучли учликни якунлаб берган Қашқадарё вилояти вакиллари– Қодировлар оиласи 50 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлишди.

Шунингдек, қолган иштирокчилар 10 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳар бир оила кутубхонасини бойитиш мақсадида 50 донадан китоблар тўплами туҳфа қилинди.

Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган бундай тадбир ёш оилалар, қолаверса, барча китоб ихлосмандларнинг қалбида ёрқин из қолдиришига шубҳа йўқ.

Гулноза Бобоева, ЎзА