French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарси
14:23 / 2021-09-13

Кинематография агентлигининг “Ўзбекфильм” киноконцернида таниқли россиялик санъаткор Сергей Шакуровнинг маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Маълумки, таниқли актиёр Сергей Шакуров профессионал театр ва киноактёр, тажрибали бошловчи бўлиб, ижоди давомида “Қутқарувчи”, “Ҳазилми?”, “Оқ гвардия”, “Сароб”, “Халқ душмани” ва бошқа кўплаб машҳур фильмларда роллар ижро этган. Унинг профессионал актёрлик маҳорати қатнашган фильмларига машҳурлик олиб келган.

Тошкент халқаро кинфестивали доирасида ташкил этилган маҳорат дарсини кинорежиссёр ва сценарист Али Ҳамраев очиб берди.  Сергей Шакуров жорий йилда ўтиши кутилаётган Тошкент халқаро кинофестивали ва ўзбек киноларининг дунё экранларидаги ўрни ҳақида сўзлади. Ёш киноижодкорларга ва меҳмонларга кино санъати ва саноати борасида ўз фикрларини билдирди. Ёш киноижодкорларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Шу кунларда Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бу каби маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар ва янги фильмлар премьералари бўлиб ўтмоқда.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА