Ёш ихтирочиларимиз Остонада зафар қучди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган“FIRST TECH Challenge” халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган икки жамоамиз юқори натижаларни қўлга киритди.
Баҳслар якунига кўра, ҳар иккала жамоамиз ҳам ўз маҳоратларини муносиб намойиш этиб, “Марказий Осиё биринчилиги” йўлланмасига эга бўлди.



Жамоаларимиздан бири ўзаро ҳамжиҳатлиги ва юксак жамоавий руҳи учун “International excellence for good team work”номинацияси ғолиби деб топилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА