French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ихтирочилар билим ва салоҳиятини намоён этди
11:13 / 2026-01-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида ёш ихтирочиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ихтирочиликка қадам” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг 5–11-синф ўқувчилари иштирок этди.

[gallery-27331]

Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида 6 та йўналиш бўйича 89 нафар иқтидорли ўқувчи ўзининг илмий-техник ишланмалари, инновацион ғоялари ва ижодий лойиҳаларини тақдим этиб, билим ва салоҳиятини намоён қилди.

Танлов якунига кўра, “Ахборот технологиялари” йўналишида Қумқўрғон туманидаги 33-мактаб ўқувчиси Шаҳриёр Ҳамроқулов, “Экология ва иқлим ўзгариши” йўналишида Денов туманидаги 81-мактаб ўқувчиси Мустафо Муслимов, “Қишлоқ хўжалиги” йўналишида эса Бойсун туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Илёс Абдужалилов ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Қайд этилишича, “Ихтирочиликка қадам” танлови ёшларнинг ижодкорлик ва инновацион фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш, уларни янги ғоя ва ихтиролар яратишга рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА