Ёш истеъдодлар сараланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёт фестивалининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
[gallery-8770]
Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратини намоён этиши учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, миллий санъат анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадига қаратилган фестивалда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 300 нафар ўғил-қиз қатнашди.
Якунда олти йўналиш ва олтита номинация бўйича 18 нафар иштирокчи ғолиб бўлиб, фестивальнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА