French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш истеъдодлар келажак медиа бозорини ҳаракатлантирувчи кучдир
21:44 / 2025-11-29

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори Қобилжон Аҳмедов Бокуда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) оммавий ахборот воситалари, ахборот учун масъул вазирлари ва расмийлари 7-йиғилиши доирасида “Тренд” агентлигига интервью берди.

Вакилимиз ўз сўзида дастлаб юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жумладан медиа маконини ривожлантириш, ёш мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Биз мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар суръатини акс эттирувчи очиқ ва замонавий ахборот муҳитини яратмоқдамиз, – деди Қ.Аҳмедов.

– Айри жараёнда ёш ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш асосий йўналиш сифатида белгиланган. Шунингдек, ёшлар медиа салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастурлар – мобил журналистика ва ижтимоий медиа бўйича ўқув курслари, блогерлар ва ижодкорлар учун амалий машғулотлар йўлга қўйилган.

Ўзбекистонлик эксперт туркий дунё мамлакатларини бирлаштириб турадиган бой маданий мерос ва умумий интилиш мавжуд ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳият яратишини таъкидлади.

– Ўзбекистон ТДТ фаолиятида назарда тутилган барча ташаббуслар, жумладан истеъдодлар алмашинуви, биргаликда контент ишлаб чиқаришга тайёр, – деди Марказ директори.

М.Пирматова, ЎзА