Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш истеъдодлар аниқланди
11:23 / 2025-05-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукусда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган республика “Ёшлар овози” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи  ўтказилди.  

Танловда республика ҳудудларидаги маҳаллалардан бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича 10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш тоифаларида жами 147 нафар ўғил-қиз иштирок этиб, ўз ижрочилик маҳоратини синовдан ўтказди.

[gallery-23636]

Якуний натижаларга кўра, 10-15 ёш тоифасида  Тўмарис Турсунбоева, Самандар Мавлонбердиев, Бунёдбек Рустамов, Асемай Ўроқова юқори поғоналарни забт этди. 16-22 ёш тоифасида эса  Зулхумор Еливбоева, Оғабек Сапарбоев,  Акобир Собиржонов, Шайдохон Солиева ғолиб деб топилди. 23-30 ёш тоифасида Улдавлат Сарсенбаева, Иноят Бозоров, Оқилбек Пиязов ва Азим Қалбоев ўз йўналиши бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.  

Танлов ғолиблари  ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА