Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ҳарбийлар мусобақаси бошланди
10:13 / 2021-12-01

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабрга қадар Тошкент шаҳрида “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида ёш ҳарбий хизматчиларни жисмоний ва жанговар шайлигини ошириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи асосида камол топишларига кўмаклашиш мақсадида Қуролли Кучлар академиясида ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Тошкент шаҳар ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари кубоги” спорт мусобақалари бошланди.

 Спорт мусобақасида жами 16 жамоа – Қуролли Кучлар академияси, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги, Тошкент ҳарбий округи, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, Халқаро аеропорт хавфсизлигини таъминлаш қўшини қўмондонлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар академияси, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси, 55159-ҳарбий қисм жамоалари спортнинг мини футбол, арқон тортиш, сузиш (100 ва 200 метрга), бскетбол, эстафета, стол тенниси турлари бўйича ўзаро рақобатлашади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 3 декабрь куни Қуролли Кучлар академиясида тақдирланади.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,  ЎзА