English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ҳарбийлар киберспортдаги маҳоратини намойиш этди
12:16 / 2025-06-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида илк бор ҳарбий тузилмалардаги ёшлар ўртасида киберспорт мусобақаси ташкил этилди.  

Замонавий технологиялар ва спортни уйғунлаштириш, ёш авлодни ахборот технологияларига янада кенгроқ жалб этиш, шунингдек, соғлом рақобат ва жамоавийлик муҳитини шакллантириш мақсадига қаратилган мусобақада вилоятдаги 7 та куч тузилмаси жамоаси иштирок этди.  

Ўзаро куч синашувлар жуда қизғин ва муросасиз кечди. Жамоалар ўзларининг тезкор фикрлаши, стратегик ёндашуви ва мантиқий таҳлил қобилиятларини синовдан ўтказди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор кучини сафарбар этди.        

[gallery-23941]

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вилоят бошқармаси жамоасига насиб этди. Қўриқлаш бошқармаси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ташкилотчилар томонидан эътироф этилишича, бу каби мусобақалар нафақат ахборот технологияларига бўлган қизиқишни оширади, балки куч тузилмаларида хизмат қилаётган ёшларда масъулият, жамоавийлик ва ижобий муҳитни шакллантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА