Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ҳарбий хизматчилар “Заковат”да баҳслашди
20:02 / 2023-09-09

Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши ташаббуси билан Андижон ҳарбий прокуратураси, вилоят мудофаа ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини ошириш, қолаверса, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган танловда аскар ва ёш ҳарбий хизматчилардан тузилган еттита жамоа ўзларининг билим ҳамда маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.  

[gallery-13510]

Белгиланган учта – “таништирув”, “савол-жавоб” ва “уйга вазифа”  шартлари асосида қизиқарли ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмнинг “Мудофаа” жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди.  

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг “Сарҳад самолари” жамоасига иккинчи, Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисмнинг “Ёш гвардиячилар” жамоасига эса учинчи ўрин насиб этди.  

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан диплом, кўчма кубок ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

 

Ф. Убайдуллаев,  

 З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА