ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз муҳандислик ва технологиялари институтида “Ёшлар ойлиги” доирасида ҳарбий қисм ҳамда муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний ва ақлий фаоллигини ошириш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи соврини учун шахмат мусобақаси ўтказилади.
Замирида санъат, мантиқ ҳамда ҳисоб илмлари жамланган шахмат турнирида Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар, вилоят божхона, фавқулодда вазиятлар ҳамда ички ишлар бошқармалари ёш ҳарбий хизматчилари ўзаро беллашди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада вилоят божхона бошқармаси ҳарбий хизматчиси Ойбек Аҳмедов биринчи, Жанубий оператив қомондонлиги ҳарбий хизматчилари Аҳмадулло Боймирзаев ва Завқиддин Тошбоев иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллади.
[gallery-17908]
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА