English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш гвардиячилар” – бўлажак Ватан ҳимоячилари
11:17 / 2024-09-09

Пойтахтимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёди тантанали ўтказилди.

Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг салоҳиятини ҳамда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида мактабларда “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ташкил этилган.  

Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мазкур ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  

Маросимда Миллий гвардия марказий девони масъул раҳбарлари, тегишли мутасаддилар, мактаб маъмурияти, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва фахрий меҳмонлар иштирок этди.  

Давлат мадҳияси ижроси билан бошланган тадбирда йиғилганлар ёш гвардиячиларни табриклаб, уларнинг келгусидаги ўқишларига муваффақият тилашиб, ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдиришди.    

Шундан сўнг ўқувчилар ўз масъулиятини англаган ҳолда келажакда чуқур билим эгаси бўлишда ва Ватанимизга садоқатли ҳамда жамият учун фойдали шахс бўлиб етишишда бор куч-ғайратини сафарбар этишга тантанали ваъда беришди.  

Учрашув якунида Миллий гвардия ҳарбийларининг жанговар-кўргазмали, Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг саф тортиб чиқишлари намойиш этилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА