Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш гимнастлар вазир кубоги учун беллашди
18:34 / 2025-10-29

Андижон шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги учун спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мамлакат бўйлаб ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилган туркум тадбирлар доирасида ўтказилди.

Андижон шаҳридаги бадиий гимнастика мактабида ўтган беллашувда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб чиққан, жами 7 мингдан ортиқ иштирокчи орасидан сараланган 112 нафар иқтидорли гимнаст ўз маҳоратларини намойиш этди.

[gallery-25971]

Ёш спортчилар ҳаракатларидаги уйғунлик, ирода ва жамоавий руҳ орқали нафақат мусобақа, балки санъат руҳини ҳам ҳис эттиришди.

Беллашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир ташкилотчилари таъкидлашича, бу каби мусобақалар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда иқтидорли болаларни кашф этишга хизмат қилмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари