Ёш гандболчиларимиз "АСТАНА СUP" турнирида қатнашмоқда
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида гандбол бўйича 2010-2011 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган "АСТАНА СUP" халқаро турнирида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этмоқда.
Қозоғистоннинг бир қатор вилоят жамоалари, Россия терма жамоаси иштирок этаётган турнирда Ўзбекистон ёшлар ва қизлар жамоаси ҳамда Наманган вилояти ёш гандболчилари айланма тизимдаги баҳсларда куч синашмоқда.
Мусобақанинг дастлабки ўйинларида мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси аъзолари 3 та ўйинда майдонга тушди ва барчасида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Энди юртимиз ёш гандболчилари "АСТАНА СUP" халқаро турнирининг ярим финалида Россия жамоасига қарши майдонга тушади.
Т.Рўзиев, ЎзА