French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш гандболчилар Нукусда Ўзбекистон чемпионати 1-давра баҳсларига киришди
11:13 / 2026-03-03

Шу кунларда Нукус шаҳрида гандбол бўйича U16 ёш тоифасида ўсмирлар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати 1-давра баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Кеча мамлакат чемпионати баҳслари олдидан техник комиссия, ҳакамлар, жамоа раҳбарлари иштирокида мусобақа олди йиғилишлари, шунингдек қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Қуръа натижаларига кўра, U16 ёш тоифасидаги қизлар жамоалари қуйидаги гуруҳларга тақсимланди.  

“А” гуруҳи: Сирдарё, Навоий,  Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси.  

“Б” гуруҳи”: Жиззах, Наманган, Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари.

Ўсмир йигитлар ўртасида ташланган қуръа натижасида эса жамоалар жойлашуви ушбу кўринишни олди.

“А” гуруҳи: Наманган, Жиззах, Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри.  

“Б” гуруҳ: Андижон, Бухоро-2, Наманган, Нукус, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Қўрғонтепа (Андижон).

Бугун, 3 март кун давомида гуруҳлардаги дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг 1-давра ўйинлари 9 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА