English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш футболчиларимиз Хитой турнирида совриндорликка эришди
12:03 / 2025-08-04

Хитойда 13 ёшли футбол жамоалари ўртасида ўтказилган "Qiaoxin Cup" 6-Халқаро мусобақасида Ўзбекистоннинг ёш ўсмирлар жамоаси 2-ўринни эгаллади.

Хитой мамлакатининг ҳамда хорижий давлатларнинг 32 та жамоаси қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Olympic” спорт клуби ёш футболчиларидан ташкил топган Ўзбекистон жамоаси олти кунлик мусобақаларда ўз маҳоратини намойиш этди.

Саралаш, чорак финал, ярим финал ўйинларида ғалабага эришган умидли футболчи ёшларимиз финалда Хитой жамоасига имкониятни бой бериб, кумуш медалларга сазовор бўлди.

"Qiaoxin Cup" 6-Халқаро мусобақасида муваффақиятга эришган ёш футболчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Т. Рўзиев, ЎзА