Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш енгил атлетикачиларимиз қитъа чемпионатида 7 та медалли бўлди
12:55 / 2022-10-17

Хабар берганимиздек, Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати мамлакатимиз енгил атлетикачилари учун муваффақиятли кечди.

Истеъдодли спортчиларимиз 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарган ҳолда қитъанинг энг кучли терма жамоалари орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. 

Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди. 

Эслатиб ўтамиз, тўрт кун давом этган IV Осиё чемпионатида Шарифа Давронова, Барнохон Сайфуллаева, Нодир Норбоев, Дилшода Усмонова олтин медалларга мушарраф бўлган бўлса, Хушноза Шавкатова кумуш ҳамда Жасмина Мансурова бронза медалларига эга чиқиб, ватанимиз шарафини улуғлади. 

 

Т. Рўзиев, ЎзА