Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш энергетиклар халқаро мусобақанинг финал босқичида муносиб иштирок этди
14:35 / 2024-05-30

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилдан буён “Экологик нейтрал технологияларга асосланган кам углеродли ривожланиш” мавзусида халқаро мусобақа ўтказиб келинмоқда.

Ушбу мусобақа МДҲ Электр энергия кенгашининг ижроия қўмитаси мутасаддилигида ташкил этилади. Тадбирнинг миллий босқичи 2 май куни юртимизда ташкил этилган эди.  

Куни кеча эса Москва шаҳрида “CASE-IN” халқаро мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.  

Унда “Сирдарё ИЭС”нинг “Ёш инноваторлар”, “Энерго+”  ва “Ўзатом” агентлигининг “Future and Challenge” жамоалари “МДҲ ёқилғи-энергетика комплексининг рақамли трансформацияси: амалий ечимлар” мавзусида ўтказилган танловда иштирок этиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

 

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА