Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш экологлар танловнинг мамлакат босқичида қатнашади
14:59 / 2026-02-24

Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши ҳамда Олий таълим, фан ва инновциялар вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида Андижон давлат техника институти академик лицейида техникум ва академик лицейлар жамоалари ўртасида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчи-ёшларнинг экологияга оид билим ва маданиятини мустаҳкамлаш, уларни экологик соҳадаги қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, она табиат, атроф-муҳит, тозаликни асраб-авайлаш жараёнларидаги иштироки ва фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган танловда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этди. 

Якуний натижаларига кўра, Пахтаобод туманидаги 2-сон техникум жамоаси 1-ўринга сазовор бўлиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқни қўлга киритди. 

[gallery-27836]

2-ўрин Андижон давлат техника институти қошидаги академик лицей, 3-ўрин Жалақудуқ туманидаги 1-сон техникуми жамоаларига насиб этди. 

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари.