Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 10 та медаль билан бошлади
Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида ўтаётган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунини дзюдочиларимиз муваффақиятли якунлади.
Унда Динара Ҳасанова, Дилноза Ҳамидова, Хушнудбек Бурҳонов ва Муҳаммад Машарипов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Нигина Умирзоқова, Муҳаммад Носиров, Баҳром Асадов ва Умирзоқ Қурбонмуродов кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Наргиза Дўстмаматова ҳамда Дилшод Каримов бронза медали билан тақдирланди. Шу тариқа, айни вақтда делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 4 тадан олтин ва кумуш, 2 та бронзага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА