Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочиларимиз ҳам қитъада тенгсиз
11:02 / 2023-07-31

Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган Осиё кубогининг сўнгги кунида вазни оғир бўлган полвонлар баҳс олиб борди.

“Алпомиш” спорт саройида ўтган беллашувларда Моҳларойим Тўхтамишова, Ширинжон Йўлдошева, Хуршида Раззоқбердиева ўз вазнида олтин медални қўлга киритган бўлса, ўғил болалар ўртасида турли вазн тоифаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Маҳмуджон Махсудов, Рустам Шораҳматов, Алишер Саманов, Аҳрор Зиёдуллаев шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг ёшлар ўртасидаги беллашувларида қитъамизнинг 5 давлатидан 258 нафардан зиёд дзюдочи иштирок этди. 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири